17.04.2025 14:33
49
Яман Сурияда ўз элчихонасини очади
Яман ташқи ишлар вазири Шайъа аз-Зиндоний мамлакатнинг Дамашқдаги элчихонасини очишга тайёргарлик ишлари якунланганини маълум қилди. Бу ҳақда Sana нашри хабар берди.
У “Okaz” газетасига берган интервьюсида Суриянинг ташқи ишлар вазири Асад аш-Шайбоний билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказганини таъкидлаган.
Эришилган келишувларга кўра, Яман делегацияси 21-23 апрел кунлари Дамашқда бўлади.
Делегация элчихона биносини ўз назоратига олади ва расмий фаолиятини тиклашни бошлайди, дейилади хабар матнида.