Яман мудофаа вазири Саудия Арабистонига кескин таҳдид қилди
Яман Мудофаа вазири Муҳаммад Носир ал-Атифий Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига қарши кескин баёнот бериб, уруш хавфи ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, можаро фақат Яманнинг ҳудудида чекланиб қолмайди ва кенг кўламли ҳарбий тўқнашувга айланиб кетиши мумкин.
“Биз жангни Саудия Арабистони ва БАА юрагига олиб борамиз. Бу уруш фақат Яманда чекланмайди”, деди ал-Атифий. У, шунингдек, агар бу давлатлар Яманнинг ички ишларига аралашишда давом этса ва хусийларнинг ҳарбий ҳаракатларига тўсқинлик қилса, оғир оқибатлар юзага келишини таъкидлади.
Яман ҳарбий вазири минтақадаги муҳим инфратузилма обектларига, жумладан, энергетика сектори ва сув таъминоти тизимларига зарба бериш билан таҳдид қилиб, бу уруш глобал миқёсда ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтди.
“Биз минтақадаги барча муҳим обектларни йўқ қиламиз. Келаётган кунлар сюрпризларга бой бўлади. Биз Aramco заводлари ва шўр сувни чучуклаштириш иншоотларини нишонга оламиз. Саудия монархияси жиддий йўқотишларга дуч келади, жаҳон нефт таъминоти эса издан чиқади”, дея огоҳлантирди ал-Атифий.