29.04.2025 12:26
121
Грециялик аёл сунъий интеллектнинг фолига ишониб, эри билан ажрашди
Грецияда ўзига хос ҳолат юз берди: бир аёл ChatGPT сунъий интеллект тизимининг фолига ишониб, турмуш ўртоғи билан ажрашди.
Гап шундаки, аёл кофе қуйқуми суратини ChatGPTга юбориб, ундан фол очиб беришини сўраган.
Натижада, сунъий интеллект эрининг бошқа бир ёш аёл билан яқин муносабатда эканини ва оиланинг бузилиши хавфи борлигини билдирган. Энг қизиғи сунъий идрок ҳатто бу аёлнинг исми «Э» ҳарфи билан бошланишини ҳам айтган!
Башоратга ишонган аёл эрини уйдан ҳайдаб чиқариб, ажрашишга қарор қилган. Эркак эса бу айбловларни қатъян рад этмоқда.
Унинг адвокати бу ҳолатни “мисли кўрилмаган ҳолат” деб атади ва сунъий интеллект тавсиялари судда ҳуқуқий далил бўла олмаслигини таъкидлаган.