29.02.2024 08:16

Ғазода яна 2 бола очликдан вафот этди

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг гуманитар ёрдамларнинг ўтишига рухсат бермагани сабабли Ғазо шаҳридаги Шифа касалхонасида тўйиб овқатланмаслик ва сувсизланиш (суюқлик йўқотиш) туфайли икки боланинг вафот этганини маълум қилди.

Кемал Адван касалхонасида ҳам худди шу сабабларга кўра 4 нафар бола ҳалок бўлгани тилга олинган баёнотда тўйиб овқатланмаслик ва сувсизланишдан вафот этган болалар сонининг 6 нафарга етгани қайд этилди.

“Биз халқаро ташкилотларни Ғазо сектори шимолида гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун зудлик билан чоралар кўришга чақирамиз. Халқаро ҳамжамият Ғазо секторида Исроилни ишғол қилиш орқали содир этилаётган геноцидни тўхтатиш учун маънавий ва гуманитар муаммо қаршисида турибди”, - дейилади баёнотда.

Камал Адван касалхонаси директори Ҳуссам Абу Сафия касалхонада ётган 4 нафар бола тўйиб овқатланмаслик ва сувсизланишдан вафот этганини, шифохонанинг ўзи эса ёқилғи етишмаслиги сабабли ишламаётганини таъкидлади.

2,3 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Ғазо сектори Исроил ҳарбийларининг 145 кундан бери тинч аҳоли пунктлари, шифохоналар, мактаблар ва фаластинликларнинг кўчирилган бошпаналарига уюштирган ҳужумлари, шунингдек, инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилиши оқибатида гуманитар фалокатга дучор бўлмоқда.

Халқаро доиралар, хусусан, БМТ ташкилотлари Ғазода ўт очишни тўхтатиб, минтақага инсонпарварлик ёрдами оқимини кўпайтиришга чақирмоқда, чунки кўпчилик шифохоналар ишламаяпти, дори-дармон, гигиена воситалари етишмайди, очлик, сувсизлик ва заифлик туфайли оғир касалликлар юзага келмоқда.

Халқаро суднинг 26 январь куни Исроилга қарши вақтинчалик қарори билан Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилиши назарда тутилган бўлса ҳам, февраль ойида Ғазога кирган ёрдам миқдори январь ойига нисбатан икки баробарга камайган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти агентликларига кўра, 378 минг ғазолик озиқ-овқат хавфсизлиги фазаси таснифи (ИПСС) шкаласи бўйича «ҳалокатли» деб номланувчи бешинчи даражадаги очликни, 939 минг киши эса "фавқулодда вазият" деб номланган тўртинчи даражали очликни бошдан кечирмоқда.

Ғазо секторида ўткир озиқ-овқат хавфсизлиги даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан «критик» деб белгилаган 15 фоизлик чегарадан ошиб, 16,2 фоизга етди. 6 ойдан 59 ойгача бўлган болалар орасида ўткир озиқ-овқат хавфсизлигининг сезиларли ўсиши кузатилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.