Гарвард университети учун ажратилган грант маблағлар музлатилти
АҚШ Таълим вазирлигининг антисемитизмга қарши кураш бўйича махсус қўшма бўлими Гарвард университети учун ажратилган 2,2 миллиард долларлик грант маблағлари музлатилгани ҳақида расман хабар берди.
Айтилишича, ушбу қарор олий таълим муассасаларидаги яҳудий талабаларни ҳимоя қилиш борасидаги талаблар ортгани сабабидан қабул қилинган.
Аввалроқ Оқ уй АҚШдаги университетларга давлат молиявий ёрдамининг камайтирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Бунинг асосий сабаби — кампусларда кучайиб бораётган исроилга қарши норозилик намойишлари фонида яҳудий талабаларнинг хавфсизлигини таъминлаш масаласидир, дейилади РИА новости келтирган хабарда.
Шунингдек, бир қатор нуфузли оммавий ахборот воситалари Оқ уй Гарвард университетини “турли-туманлик, тенглик ва инклюзивлик” (DEI) дастуридан воз кечишга чақираётгани ҳақида хабар тарқатган эди.