17.12.2024 06:31

Фаластин қаршилик ҳаракати ташқи ёрдамсиз омон қолиши мумкин. Исроил-чи?

Фаластин қаршилик ҳаракатининг илдизлари 1882 йилларга бориб тақалади. Британия империяси, Америка ва бошқа Ғарб мамлакатларининг ҳарбий, молиявий ва дипломатик қўллаб-қувватлави, айрим араб диктаторларининг очиқчасига ёки сукут билан сионистларни дастаклади ва Фаластин мухториятининг хоинлиги ҳам бу қаршилик ҳаракатини ҳеч қандай ташқи ёрдамларсиз кураш олиб боришига тўсқинлик қилаётгани йўқ. Аммо Исроил ташқи ёрдамсиз Фаластин заминида узоқ қолиши даргумон...

Исроил сўнгги ютуқларидан хурсанд бўлаётганига қарамай, унинг фаластинлик қурбонлари Ғазода геноцид уюштираётган яҳудийлар устунлиги режими бутунлай йўқ қилинмагунча курашни давом эттиради.

Сўнгги икки ой ичида исроилликлар ва уларнинг америкалик хўжайинлари Фаластин қаршилигини бир мартада ва батамом йўқ қилиш мақсадида Ғазони вайрон қилиш кампаниясини кучайтиришди.

2023 йил 7 октябридан буён ўз мақсадларига эриша олмаган Қўшма Штатлар ва Исроил Фаластин қаршилиги бўйича иттифоқдошларни унга ҳарбий ёрдам кўрсатишда айбламоқда.

Улар ташқи ёрдамсиз Фаластин қаршилиги заифлашиб, ўз фаолиятини тўхтатади, деган ишончга асосланиб, бу иттифоқчиларга ҳужум қила бошлади.

Аслида эса 1948 йилда ташкил топган Исроилнинг ўзи Ғарбнинг кенг кўламли ва доимий молиявий, ҳарбий ва дипломатик ёрдамисиз иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан омон қола олмасди.

Дарҳақиқат, Исроил бугунги кунда бундай катта миқдордаги ташқи ёрдам ва ҳимоясиз яшай олмайди, уларсиз келгиндилар (Фаластин заминин эгаллаб олган босқинчи яҳудийлар) колонияси бир неча ой ичида қулаши аниқ.

Бу ҳақиқат сўнгги бир йил ичида айниқса яққол кўзга ташланди. Ҳарбий держава сифатида тилга олинадиган Исроилнинг қўлидан тинч аҳолини геноцид қилишдан бошқаси келмаслиги маълум бўлди.

Ўз мақсадларига эришиш учун Исроил АҚШ ва Европа Иттифоқининг катта даражадаги ҳарбий ва разведка ёрдамига таянади. Уларнинг кўмаги билан Исроил Ливан қаршилигини заифлаштиришга муваффақ бўлди. Бироқ бу ҳам, гарчи орада 100 мартадан кўпроқ бузган бўлса-да, Ливан билан ўт очишни тўхтатиш келишуви билан якунлади, бунинг устига Эрон билан муносабатлар боши берк кўчага кириб қолди.

Айни пайтда, Исроил АҚШ ва Европа Иттифоқининг тўлиқ қўллаб-қувватлови остида Ғазо шимолида фаластинликларни қирғин қилиш ва уларни оммавий очликдан ўлдириш, шунингдек, исроиллик кўчманчилар погромлари, ҳарбий рейдлар ва Ғарбий Соҳил шаҳарларига бостириб киришни кучайтирди.

Шунингдек, босиб олинган Шарқий Қуддусда фаластинликларга нисбатан репрессиялар кучайди, яҳудий мактабларида фаластинликларга қарши ирқчилик жорий қилинди ва Фаластин ўқув дастури тақиқланди ҳамда яҳудий кўчманчилар фойдасига фаластинликларнинг уй ва корхоналарини тортиб олиш ҳолатлари кўпайди.

АҚШ ва Исроилнинг сўнгги стратегияси исроилликлар ўтган октябрь ойидан бери бошдан кечирган йирик ҳарбий мағлубиятлар хотирасини ўчиришга қаратилган.

Энг муҳими, қаршиликнинг давом этаётган ҳарбий таҳдидлари олдида яҳудий кўчманчилар мустамлакасини мустаҳкамлаш ва Исроил иродасини нафақат Фаластин халқига, балки бутун араб дунёсига юклашни мақсад қилган.

Фаластин қаршилиги

АҚШ Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш буйруғини қабул қилган барча араб диктаторларини (Саддам Ҳусайн, Муаммар Қаддафий, Муҳаммад Мурсий) ҳокимиятдан ағдарди, айни пайтда, уларнинг иродасига тўлиқ бўйсунган бошқа барча араб диктаторларини (Марокашдан тортиб, Иордания ва Фаластин маъмуриятигача) қўллаб-қувватлаб, Фаластин қаршилигини тўлиқ бостириш мумкинлигига ишончлари комил.

Бу зеҳният империалистик АҚШ ва геноцидчи Исроил давлатининг барқарор мафкуравий эътиқодига асосланади. Уларга кўра, Фаластин қаршилиги Исроил қирғинбароти, фаластинликларнинг уй-жой ва ер-мулкларини тортиб олиш ва апартеид режимига асосланмаган, балки Фаластин қаршилиги ташқи томондан қўллаб-қувватланмоқда.

Уларнинг Фаластин қаршилик тарихидан сабоқ чиқаришни истамаслиги ажабланарли. Зеро Фаластин қаршиликлари 1880 йилларда, яҳудий мустамлакачилигининг бошида ва ташқи ёрдамсиз бошлангани ирқчи америкаликлар ва исроиллик стратеглар учун аҳамиятсиз кўринади.

Дарҳақиқат, 1882 йилдан бошланган ва 1890 йилларгача давом этган фаластинлик деҳқонлар қаршилиги барча яҳудий колонияларига шу даражада қаратилган эдики, маҳаллий фаластинлик деҳқонлар билан “қарама-қаршилик қилмаган яҳудий колонияси деярли қолмаганди”.

Ўшандан бери Фаластин қаршиликлари аксарият ҳолларда ташқи ёрдамсиз давом этиб келмоқда, аксинча, сионистик золимларга Европа мамлакатлари ва АҚШ кўмаги миқдор ва сифат жиҳатдан сезиларли даражада ошди.

Хориждан келган бир неча кўнгиллиларни иҳсобга олмаганда, Фаластин халқининг ўзи 1920-1930 йилларда Британия империяси ва сионист тўдаларга қарши бутун кучи билан қарши курашди.

Фаластинликларга бошпана бериш орқали кўмак кўрсатишга уринган ва Британиянинг Трансиорданиядаги манфаатларига қарши ҳаракат қилган трансиорданиялик деҳқон инқилобчилар 1930 йилларнинг иккинчи ярмида Трансиордания амири Абдулла ва унинг Британия назоратидаги армияси томонидан тезда бостирилди, бунда уларни бомбардимон қилиш учун британ ҳарбий ҳаво кучларининг 10 та самолётидан фойдаланилди.

1948 йил 15 майда бир қанча араб армияси биргаликда синоистларнинг 1947 йил 30 ноябрда бошланган ва 400 мингга яқин фаластинликларни ўз ерларидан қувиб чиқаришини тўхтатиш ва Фаластиннинг 45 фоиз ҳудудини ҳимоя қилишга қаратилган қўллаб-қувватлови мағлубият билан якун топди. БМТнинг 1947 йил 29 ноябрдаги бўлиш режаси бутунлай муваффақиятсизликка учради.

Ёмон жиҳозланган араб қўшинлари анча яхши ўқитилган ва жиҳозланган сионистик тўдалардан кўп бўлишига қарамасдан, сионистларнинг яна 360 минг фаластинликни қувиб чиқаришига тўсқинлик қила олмади ва улар ҳимоя қилиши керак бўлган 45 фоиз Фаластин ҳудудининг ярмидан кўпини бой берди.

Ўша вақтга келиб ўзини қирол деб эълон қилган Абдуллоҳ ўзи учун сақлаб қола олган барча ерларни сионистлар билан олдиндан ишлаб чиққан режага мувофиқ Иорданияга қўшиб олди. Кейинчалик у 1948 йил сентябрида Ғазода ташкил этилган бутун Фаластин ҳукуматини тан олишдан бош тортди.

Империя державалари Исроил томонидан Фаластиннинг 78 фоизи ыщлга киритилганини тан олди (Ғазо икки марта исроилликлар томонидан эгаллаб олинди: 1956 йилда ва яна 1967 йилда Исроил уни қўлга киритгунга қадар Миср ҳимоясида эди.)

Британия ва Америка яҳудий кўнгилли учувчилари ва халқаро сионист яҳудий экипажлари Фаластин ерларини сионистлар томонидан босиб олинишига ёрдам бериш учун бутун Ғарб дунёсидан Фаластинга келишди. Бу кўнгиллиларнинг кўпчилиги Исроилга келишда давом этиб, яҳудийларнинг устунлигини ва фаластинликларга апартеидни ўрнатишга ёрдам беришда давом этмоқда.

Легитимликнинг йўқотилиши

2023 йил 7 октябрдан бери АҚШ ва Европа Иттифоқи Исроилнинг фаластинликларга қарши геноцидида тўлақонли қонуний шерикларига айланишди. Барча араб режимлари, шу жумладан хоин Фаластин мухторияти ҳам очиқчасига ёки сукут сақлаш билан ушбу геноцидни қўллаб-қувватламоқда. Ливандаги "Ҳизбуллоҳ", Ямандаги ҳусийлар, Ироқ ва Суриядаги айрим қаршилик гуруҳлари бундан мустасно.

Исроилнинг фаластинлик, араб ва ғарблик тарафдорлари Исроилнинг қаршилик кучлари ва Эрон томонидан уюштириладиган ҳужумларини ҳарбий жиҳатдан ҳимоя қилинишида муҳим роль ўйнамоқда, Фаластин мухторияти эса Ғарбий Соҳилда фаластинлик қаршилик кучларига қарши репрессия уюштирмоқда.

Айни пайтда, Фаластин тарафдорлари Исроил тарафдорлари ва ҳомийларига давом этаётган геноцидга ёрдамни қийинлаштиришга қаратилган кампания бошлади.

БМТ, Халқаро Суд ёки Халқаро Жиноий Суд бўлсин, АҚШ ўз ихтиёридаги барча таҳдид ва санкцияларни ишга солган ҳолда зарарсизлантиришга ҳаракат қилаётганига қарамасдан, Исроилга қарши бир қанча резолюциялар, қарорлар ва айбловларни қабул қилди.

Бунга Исроилга киритилган сармояларни қайтариб олишга мажбурлаш мақсадида давлатлар ва компанияларга босим ўтказаётган бойкот, инвестицияларни қоралаш ва санкциялар жорий этиш борасидаги, жумладан, Норвегияда қайд этилган муваффақиятларни ҳам қўшиш лозим.

Бундан ташқари, Ғарб жамоатчилиги, шу жумладан европалик ва америкалик яҳудийларнинг катта қисми Исроилни қўллаб-қувватлашни камайтираётгани ҳам геноцидни амалга ошираётган келгиндилар колонияси легитимлигини сустлаштирмоқда.

Яқинлашиб келаётган қулаш

Охирги 15 ойлик натижалар бўйича хулоса чиқаришга эрта. Исроил геноцидни ҳисобга олмаган, ҳарбий, иқтисодий ва дипломатик жиҳатдан кучсиз ва кундан-кунга барча фронтларда заифлашиб бораётганини тўхтата олмаяпти, деган тушунча мавжуд. 

Бироқ АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатларининг муҳим ҳарбий ва молиявий ёрдами туфайли исроилликлар Фаластин қаршиликларини йўқ қилиш учун барча ваҳший усуллардан фойдаланишда давом этишлари мумкин.

Аммо америкалик ва исроиллик стратегларни ҳайратда қолдирадиган нарса шундаки, 2023 йил 7 октябрдан буён ҳеч қандай ташқи манбадан ҳарбий ёки молиявий ёрдам олмаган Фаластин қаршиликлари Ғазо, Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда қирғинбаротчи исроилликларга қаршилик кўрсатишда давом этмоқда. 

Сўнгги ютуқлари туфайли Исроилда шодлик ва байрам бўлишига қарамай, фаластинлик қурбонлари унинг яҳудийлар устунлигининг геноцид режими бутунлай йўқ қилинмагунча курашни давом эттиради.

Бу воқеаларни инобатга олсак, Фаластиннинг қаршилик кучларидан кўра геноцидни амалга ошираётган Исроил ташқи ёрдамнинг сусайиши ва халқаро изоляция туфайли омон қололмаслиги эҳтимоли катта.

Буни америкалик ва исроиллик стратеглар яхши билишади, гарчи унинг реализмини тан олишдан бош тортсалар ҳам.

Уларнинг бугунги кунда араб минтақасида қўзғатаётган қонли даҳшатлари геноцидга асосланган кўчманчи-мустамлакачи тузумнинг муқаррар қулашини фақат кечиктиради, лекин унинг мавжудлигини сақлаб қола олмайди.

Middle East Eye материаллар асосида тайёрланди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.