Эрондаги портлаш оқибатида 25 киши ҳалок бўлди
Эрон жанубида жойлашган портлардан бирида содир бўлган кучли портлаш оқибатида камида 25 киши ҳаётдан кўз юмди, яна 1100 дан ортиқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати вакили расмий баёнот берди.
New York Times нашрининг хабар беришича, ҳодисага перхлорат натрийнинг портлаши сабаб бўлган. Маълумки, бу модда ракета ёқилғисининг асосий таркибий қисми ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, шу йилнинг 11 апрел куни “Шаҳид Ражаъий” портига Хитойдан биринчи партия — тахминан 1000 тонна ракета ёқилғиси учун мўлжалланган кимёвий моддалар етказиб келинган эди.
“Rokna” ахборот агентлиги портлаш зарбаси ҳаттоки бир неча километр радиусдаги биноларнинг деразалари синдириб юборганини ёзди.
Kонтекст’нинг хабар қилишича, порт ҳудудидаги ёнғин ҳали ҳам тўлиқ бартараф этилгани йўқ. Кучли портлаш ва олов натижасида ҳаво сифати кескин ёмонлашган. Шу боис маҳаллий ҳокимият барча мактабларни вақтинча ёпиш ҳақида қарор қабул қилди.
Ҳозирда расмийлар қутқарув ва ёнғин ўчириш ишларини давом эттирмоқда. Воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.