18.11.2024 13:00
Эрон расмийлари Али Хоманаийнинг оғир бемор экани ҳақидаги хабарларни рад этди
Эрон оммавий ахборот воситалари ва хусусан, ИРНА ахборот агентлиги 17 ноябрь куни Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий пейжер портлаши натижасида жароҳат олган Эроннинг Байрутдаги элчиси Можтаба Амани билан учрашганини маълум қилди.
Чап кўзи жароҳатланган дипломат давлат раҳбарига соғлиғи ҳақида сўзлаб берган. Маълум қилинишича, у тез орада Ливанга қайтиб, ўз вазифасини давом эттиради.
Аввалроқ кўплаб оммавий ахборот воситалари Эрон етакчисининг комада экани, аҳволи оғирлигини маълум қилганди. Ушбу хабарлар фонида унинг эҳтимолий вориси масаласи ҳам муҳокама қилинаётгани айтилганди.
Жумладан, Iran Internatsional телеканали Эроннинг амалдаги раҳбари Али Хоманаийнинг ўғли Мужтабо Хоманаий маҳфий равишда унинг ўрнига ўринбосар этиб сайланганини билдирди.