20.05.2024 07:06
Эрон президенти вертолёти ҳалокатга учради. Тафсилотлар
19 май, якшанба куни бортида Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт Озарбайжон чегараси яқинида «қаттиқ қўнишни» амалга оширди. Бу ҳақда Эрон матбуоти, жумладан, IRNA давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бахтсиз ҳодиса Эрон шимоли-ғарбидаги Шарқий Озарбайжон вилоятининг Узи қишлоғи яқинидаги тоғли ҳудудда содир бўлган. Раисий Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан Аракс дарёсидаги тўғоннинг очилиш маросимида иштирок этиб, чегарадан ортга қайтаётган бўлган. Вертолётда мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийян ҳам бўлган.
Ички ишлар вазирлиги раҳбари Аҳмад Воҳидий IRIB давлат телеканали орқали ҳодисага об-ҳаво ёмонлашуви ва туман сабаб бўлганини маълум қилди.
«Ҳудудга турли қутқарув гуруҳлари (40 га яқин) жўнатилмоқда, бироқ туман ва ноқулай об-ҳаво туфайли воқеа жойига етиб бориш бироз вақт талаб қилиши мумкин. Вазият назорат остида. Биз экипаж билан боғландик. Бироқ кучли туман ва рельефни инобатга олиб, қутқарув гуруҳлари воқеа жойига эртароқ етиб боради ва бизга қўшимча маълумот беради, деб умид қиламиз», — деди у.
Эрон вице-президенти Моҳсин Мансурийнинг айтишича, вертолёт қаттиқ қўнгач, президентга ҳамроҳлик қилаётган икки киши бир неча бор алоқага чиққан.
Шу билан бирга, Эрон вице-президенти «бу жиддий бахтсиз ҳодиса эмасга ўхшайди», деб таъкидлади.
«Делегация учта вертолётда учди, бироқ президент бортида бўлган вертолёт ва қолган иккита вертолёт ўртасида алоқа узилиб қолди. Қолган иккита вертолёт йўқолган вертолётни қидиришга киришган. Вертолёт йўловчиларидан бири ва унинг экипажи алоқага чиқди, бу эса фалокат даражаси унчалик жиддий эмаслигини кўрсатди. Қизил ярим ой ва армиянинг қутқарув гуруҳлари, Ислом инқилоби соқчилари корпуси зудлик билан воқеа жойига юборилди», — деди у.
Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, вертолёт қулаган ҳудудда қоронғи тушган, шунингдек, у ерда ҳам ёмғир ёғмоқда, бу эса автомобиллар ва одамларнинг ўтишини қийинлаштирган лойга сабаб бўлган.

Эронда кўплаб вертолётлар бор, лекин халқаро санкциялар уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни қийинлаштиради. Мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари ҳам асосан 1979 йилги Ислом инқилобидан олдин шаклланган, деб ёзмоқда BBC.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги муносабати
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши ҳақидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилгани»ни маълум қилди.
Вазирлик вертолёт йўловчилари, жумладан, Эроннинг юқори мартабали расмийлари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бораётганини билдирди.
«Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз. Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан Эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради», — дейилади хабарда.
Эрон Туркиядан қидирув-қутқарув ишлари учун вертолёт сўради. Туркия талабни қондирди
Мазкур вертолёт тунда кўриш тизими билан жиҳозланган. Бундан ташқари, Туркия Раисий вертолётини қидиришда ёрдам бериш учун Эронга 32 нафар альпинистдан иборат гуруҳ ва 6 та махсус техника ҳам юборди.
Туркия ва Озарбайжон тактик ҳамда стратегик дронлар керак бўлса, юборишга тайёрлигини таъкидлади.
Қутқарувчилар президент Раисий вертолётини топди. Эҳтимол, барча йўловчилар ҳалок бўлган.
Ҳалокатда вертолёт бутунлай ёниб кетган.
Қизил ярим ой жамияти вертолёт йўловчиларининг омон қолгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтди. Эрон президентини қидириш 11 соатдан ортиқ давом этди. Вертолёт Тавал қишлоғидан 30 километр узоқликда топилган. Айни пайтда у ерда махсус техникага эга 73 қутқарув гуруҳи фаолият юритмоқда.
Раисийнинг ҳалок бўлгани маълум қилинди
Эроннинг Mehr агентлиги президент авиаҳалокатда ҳалок бўлганини эълон қилди.
Вертолёт ёниб кетган жойдан суратлар намойиш қилди.