Бугун, 1 октябрь куни Эрон Исроилга 500 га яқин баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Исроил нашрлари хабар берди.

Қайд этилишича, ракеталарнинг бир қисми “Темир гумбаз” ҳаво мудофаа тизимини ёриб ўтган. Вайронагарчиликлар кўлами ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш сигнали чалинган. Исроил аҳолисига зудлик билан бошпаналарга жойлашиш буюрилган.

АҚШ президенти Жо Байден америкалик ҳарбийларга Эрон ҳужумларидан ҳимояланиш учун сионистларни қўллаб-қувватлашни буюргани ҳақида маълумотлар бор.

Аввалроқ, Оқ уй вакили Эрон яқин орада Исроилга баллистик ракеталар билан ҳужум қилишга тайёрланаётгани ҳақида хабар қилганди.

Мавзуга алоқадор