10.12.2024 08:28
437

Экспертлар: Ғазода Инсон ҳуқуқлари декларациясининг универсаллиги барбод бўлди

10 декабрь – Жаҳон инсон ҳуқуқлари куни Жаҳон миқёсида ҳар йили нишонланадиган Инсон ҳуқуқлари куни бу йил Фаластиннинг Ғазо секторидаги инқирозли вазият фонида ўтаётгани декларациянинг аҳамиятига шубҳа солмоқда. 

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 1948 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган бўлиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган асосий халқаро ҳужжат сифатида қаралади. Бироқ, Ғазода кечаётган воқеалар унинг "универсаллиги"га раҳна солаётганини кўрсатмоқда.

Халқаро ҳуқуқшунос Лена Ал-Малакнинг фикрича, декларация Фаластиннинг Ғазо секторида тўлиқ бузилмоқда.
 
"Ғазодаги вазият декларациянинг барча моддалари бузилганини намоён қилмоқда. Бу таълим олиш, қийноққа солинмаслик, ўзбошимчалик билан ҳибсга олинмаслик каби ҳуқуқларнинг топталишидир", деди у. 

Ал-Малакнинг сўзларига кўра, декларация ҳаммага бирдек татбиқ этилмаётгани унинг аҳамиятини туширмоқда.

Америкалик ҳуқуқшунос Лара Элборно эса Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху ва мамлакат мудофаа вазири Ёав Галлантга нисбатан Халқаро жиноий суд ордер чиқарганини "бурилиш нуқтаси" сифатида баҳолади. У бу қарорни халқаро ҳуқуқий институтлар учун катта қадам, деб ҳисоблайди:
"Илгари бундай органлар фақат Глобал Жануб етакчилари ёки Ғарбнинг душманларини таъқиб қилган. Исроилнинг жазосизлигига чек қўйиш вақти келди."

Экспертлар фикрига кўра, декларациянинг амалдаги аҳволи унинг универсаллигига жиддий шубҳа уйғотмоқда. Бугунги кун ҳар бир шахснинг тенг ҳуқуқларга эгалигини қайта кўриб чиқиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда қатъий чоралар кўриш зарурлигини таъкидлайди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.