19.04.2025 16:30
345

Рамзан Қодиров жамоат жойларида намоз ўқиш тақиқини айирмачилик деб атади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ставрополнинг Андропов туманида жамоат жойларида намоз ўқишни тақиқловчи ва ушбу қоидани бузганларга жарима солинишини назарда тутувчи ташаббусни кескин танқид қилди.


Маълум қилинишича, у бу ҳужжатни “очиқ дискриминация ва ҳуқуқий бетартиблик” деб атаб, Россиядаги 30 миллион мусулмоннинг қолганлар билан тенг ҳуқуқли эканини таъкидлаган.


Қодировнинг қайд этишича, Ставропол ўлкаси Шимолий Кавказ федерал округига киради. Унинг атрофида мусулмон республикалари жойлашган ва бу ерда узоқ йиллик миллатлараро алоқалар мавжуд. 


Шунингдек, у “Бундай шароитда маҳаллий ҳокимиятнинг бу каби баёнотлари нафақат жоҳилона, балки хавфли ва мантиқсиз”, деган.


Чеченистон раҳбари амалдорларни сунъий равишда миллатлараро адоват учун баҳона яратмасликка, аксинча мусулмонлар ибодатларини адо этиши учун масжидлар қуришга чақирган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.