АҚШ Исроилга Америка қурол-яроғи ва ҳарбий техникасини сотиб олиши учун 3,5 миллиард доллар ажратади ва бу маблағни олдиндан келишилган қўшимча ҳарбий ёрдам пакетидан тақдим этади. Бу ҳақда CNN ўз манбаларига таяниб хабар берди.
2024 йил апрель ойида АҚШ Конгресси Исроилга 20 млрд доллардан ортиқ қўшимча ҳарбий ёрдам ажратишга овоз берганди.
Қўшма Штатлар ушбу қарор доирасида Исроилга Америка қуроллари ва ҳарбий техникасини сотиб олиш учун 3,5 млрд доллар ажратмоқчи.
Давлат департаменти пайшанба куни кечқурун қонунчиларни АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Исроилга “миллиардлаб доллар” ҳарбий маблағ билан таъминлаш ниятида эканлигини маълум қилди. Чунки Исроил Эрон ва Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг эҳтимолий ҳужумига тайёргарлик кўрмоқда, деди телеканал манбаси.
Қўшимча қилинишича, Исроил бу пулга АҚШнинг хорижий ҳарбий молиялаштириш дастури доирасида Қўшма Штатлардан илғор қурол тизимлари ва бошқа жиҳозларни сотиб олиши мумкин.
Исроил Америкада ишлаб чиқарилган 3,5 миллиард долларлик қуролларни дарҳол олмайди, лекин ҳозирда қурилаётган ва бир неча йил ичида етказиб берилмайдиган тизимларни хариб қилади.

Мавзуга алоқадор