Cаудия "ноқонуний зиёратчилар" учун жазони кучайтирди
Яқинлашиб келаётган Ҳаж мавсуми олдидан зиёратчилар оқимини тартибга солиш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги виза муддати тугаганларни "қаттиқ жазога тортилиши"дан огоҳлантирди.
Қонунни бузганларга 13 минг долларгача жарима солиниши, олти ойлик қамоқ жазоси қўлланилиши ва улар жазони ўтаб бўлганидан сўнг депортация қилиниши мумкин.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги умра визаси эгаларини жазодан қочиш учун 29 апрелгача Маккани тарк этишга чақирган.
Шунингдек, вазирлик зиёрат визаси эгалари Ҳаж зиёратига бориш ҳуқуқига эга эмаслигини яна бир бор таъкидлаб, барча хорижлик сайёҳларга виза талабларига қатъий риоя қилишни тавсия этган.
Ушбу чора-тадбирлар фуқаролардан Маккага кириш учун расмий рухсат олишни талаб қилувчи қоидани ўз ичига олади, бу 23 апрелдан кучга киради. Кириш муқаддас жойларга ишлаш учун рухсатномаси, Маккада яшашини тасдиқловчи ҳужжати ёки расмий Ҳаж рухсатномасига эга бўлганлар бундан мустасно.
Маълумот учун, Бу йил Ҳаж 6 июндан бошланиб, 11-июнда якунланиши кутилмоқда.