12.03.2025 12:31
CAIR: АҚШда исломофобия рекорд даражага етди
Америка-Ислом муносабатлари бўйича кенгаш (CAIR) 2025 йилги ҳисоботини эълон қилди. Ҳужжатда АҚШда исломофобиянинг рекорд даражага етгани қайд этилган. Унга кўра, 2024 йилда ташкилот 8658 та шикоят қабул қилган, бу 1996 йилда статистика юритила бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Мазкур рақам 2023 йилга нисбатан 7,4% га ўсган, бу эса мусулмонларга нисбатан нафрат ва камситишнинг кучайганини кўрсатади.
Энг кўп шикоят қилинган ҳолатлар:
– ишга қабул қилишда камситиш – 15,4%;
– иммиграция ва бошпана муаммолари – 14,8%;
– таълим соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар – 9,8%;
– нафрат асосида содир этилган жиноятлар – 7,5%.
CAIR тадқиқотлар директори Кори Сэйлор 2024 йилда камситиш ҳолатлари нафақат дин билан, балки сиёсий қарашлар билан ҳам боғлиқ бўлганини таъкидлади, айниқса, Исроил сиёсатига танқидий муносабат билдирганларга босим кучайган.
Ғазо уруши исломофобияни кучайтирди
Исроил оккупациясига қарши уруш 2023 йил 7 октябрда бошланганидан сўнг, АҚШда исломофобияга асосланган жиноятлар кескин кўпайди. Энг шов-шувли ҳодисалар орасида:
– Фаластин-америкалик боланинг ўлдирилиши ва онасига қилинган ҳужум (2023 йил).
– Техасда уч ёшли қизчани чўктиришга уриниш.
– Пичоқ билан ҳужум қилиш, мусулмонларни дўппослаш ва уларга ўқ узиш ҳолатлари.
Талабаларга босим ва оммавий ҳибслар
CAIR маълумотларига кўра, маслакатда фаол Фаластин тарафдорлари ва талабаларга нисбатан босим кескин ортган. Хусусан, 2024 йилда университетларда Исроилни қўллаб-қувватлашга қарши намойишлар оммавий ҳибсга олишларга, маъмурларнинг истеъфосига ва талабаларнинг ўқишдан четлатилишига олиб келган.
Колумбия университети битирувчиси ва фаоли Маҳмуд Халил намойиш лагери ташкил этгани учун ҳибсга олинган. Унинг ҳибсга олиниши исроилпараст гуруҳларининг босими натижасида содир бўлган.
Унинг ҳомиладор хотинига ҳам ҳибсга олиш таҳдиди қилинган.
CAIR маъмуриятни айбламоқда
CAIR АҚШ ҳукумати Ғазо урушида Исроилга кўрсатган қўллаб-қувватлови ва мусулмонларни инсонийликдан чиқариши исломофобиянинг кучайишига сабаб бўлганини таъкидлади. Ташкилот ҳукуматнинг фаолларга нисбатан тазйиқ ўтказаётганини танқид қилиб, бу ҳолат сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқларига таҳдид эканини эслатди.