Бразилия Исроилдаги элчисини чақириб олди
Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалар “уруш эмас, геноцид” эканини айтганидан сўнг Исроил томонидан “персона нон грата” деб эълон қилинди.
Correio
Braziliense сайти хабарига кўра, Исроил баёнотларидан сўнг Лула да Силва ўз
вазирлари ва маслаҳатчиларини Исроил билан инқирозни муҳокама қилиш учун
республика президентининг расмий қароргоҳига «шошилинч» учрашувга чақирган.
Исроилнинг
Лула да Силвага қарши сўзларига жавобан Бразилия Тел-Авивдаги элчиси Фредерико
Меерни маслаҳатлашувлар учун мамлакатга чақириб олди.
Президент маслаҳатчиси Селсо Аморим ўз баёнотида Исроилнинг
Лула да Силвага нисбатан сўзларини «бемаънилик» деб атади.
Бразилия расмийлари бу борада ҳали расмий баёнот бермаган
бўлса-да, маҳаллий
ОАВ Исроилнинг Бразилиядаги элчиси Даниэл Зоншейн Ташқи ишлар вазирлигига чақирилгани ҳақида хабар
берди.
Эслатиб
ўтамиз, аввалроқ Бразилия президенти Лула да Силва Исроилнинг Ғазо
секторини босиб олишини нацистлар етакчиси Адольф Гитлернинг ҳаракатларига қиёслаб,
«геноцид» деб атаган эди.
Президент Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалар "уруш эмас, балки
геноцид" эканини айтди.
Ўз
навбатида, Исроил бош
вазири Беньямин Нетаняху Лула да
Силванинг баёнотларига жавоб қайтарди ва “Бразилия қизил чизиқни кесиб ўтди”
деб жавоб берди.
Исроил ташқи ишлар вазири Исраэль Кац эса Лула да Силванинг Ғазонинг Исроил
томонидан босиб олинишини фашистлар етакчиси Адольф Гитлернинг ҳаракатлари билан
солиштирганига жавобан “персона нон грата” деб эълон қилинганини билдирди.