30.07.2025 07:20
80

Бошқирдистонда Украинадаги урушда ҳалок бўлган аскарларга бағишлаб масжид қурилди

Бошқирдистон Республикасида жойлашган Карламанбаш қишлоғида Россиянинг Украинадаги "махсус ҳарбий операцияси" аввалида ҳалок бўлган ҳарбийлар хотирасига бағишлаб масжид қурилди.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, бу кўп йиллардан бери ўз масжиди бўлишини орзу қилиб келган одамлар учун муҳим воқеа бўлган.

Аслида ушбу масжид  қурилиши оддий халқ ташаббуси билан амалга оширилган. Эътиборлиси, қурилишга Украинадаги урушда рус армияси сафида ҳалок бўлган йигитларнинг оилалари катта ҳисса қўшган. Жумладан, ҳарбий Андрей Касьяновнинг (мусулмон бўлгач Абдуллоҳ исмини олган бўлиб, масжидга ҳам шу ном берилган) онаси Рамзия Гималетдинова, шунингдек уруш сабаб ўғли ва эридан ажралган Миляуша Баязитова ушбу хайрли ишга бош бўлишган.

Уларга «Монолит», «Агрохим» ва бошқа маҳаллий компаниялар раҳбарлари ҳам ёрдам бергани айтилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.