05.05.2025 09:55
47

Босқинчи исроил* Ғазодаги ҳужумларини кенгайтиришни режалаштирмоқда

исроил* Бош вазири Бинямин Нетаняҳу раҳбарлигидаги хавфсизлик кабинети Ғазо секторида ҳарбий ҳужумларни босқичма-босқич кенгайтириш режаларини тасдиқлади. Бу ҳақда “Kan” давлат телерадиокомпанияси хабар берди.


Якшанба куни исроил* армияси бош қўмондони генерал-лейтенант Эяль Замир берган баёнотга кўра, ҳарбийлар Ғазодаги операцияларни кенгайтириш мақсадида ўн минглаб захира аскарларни сафарбар этиш бўйича буйруқларни аллақачон бера бошлаган.


Шунингдек, ҳукумат расмийсининг сўзларига кўра, хавфсизлик кабинети Ғазога гуманитар ёрдам етказиб беришни қайта тиклаш режасини ҳам тасдиқлаган. 


Янги механизм асосида ёрдам фақат мўлжалланган фуқароларга етиб боришини таъминлаш кўзда тутилган, дейилади хабар матнида.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.