Бомбаланаётган Ғазо: 374-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 374 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Дайр ал-Балоҳ ва Жабалия ва Нусайрат
лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 43 киши шаҳид бўлди. Уруш бошланганидан
буён 42227 киши шаҳид бўлди.
▪️Фашистлар Нусейрат лагеридаги кўчирилганлар жойлашган
мактабни портлатиб юборди. 22 киши ҳалок бўлди, улардан 15 нафари болалар эди.
▪️Исроил Ал-Ақса шаҳидлари касалхонасини бомбардимон қилди.
Нацистлар касалхона ҳудудидаги чодирларда одамларни тириклайин ёқиб юборди. Дастлабки
маълумотларга кўра, 4 киши ҳалок бўлган, 80 киши яраланган.
▪️Уруш бошланганидан бери шу кечада босқинчилар
кўчирилганлар жойлашган мактабга 191-ҳужумни амалга оширди.
▪️Жабалия лагерини қамал қилишнинг ўнинчи куни. Лагерда
дори-дармон ва озиқ-овқат йўқ. Тўхтовсиз ҳужумлар туфайли шаҳидларнинг
жасадларини кўмиб бўлмаяпти.
▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023
йил 8 октябрдан буён Исроил
ҳужумларидан жами 2306 киши, жумладан, 104 нафар бола ва 194 нафар аёл
вафот этган. Яна 10 698 киши
жароҳатланган.
▪️Ҳизбуллоҳ кун давомида Исроилга қарши 38 та ҳарбий амалиёт ўтказди. Энг каттаси
Ҳайфадаги ҳарбий базага дрон ҳужуми бўлди. 8 та босқинчи йўқ қилинди, 67 таси яраланди. Халат-Варддаги аскарлар йиғилишига ҳам зарба берилди.
▪️Ҳизбуллоҳ: Халқимизга қарши ҳужумларнинг давом этиши
Ҳайфани Кирят Шмонага ўхшатиб қўяди.
▪️Yedioth:
Эроннинг Исроилга уюштирган ракета ҳужумларидан кўрилган зарар миқдори тахминан
200 миллион шекелни (53 миллион доллар) ташкил этади.