Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 292 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнисга, Жабалия ва Нусейрат лагерларига ҳужум қилди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 39 090 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Тубас, Тулкарм ва Қаландияга бостириб киришади. 3 киши ҳалок бўлди, улардан бири фаластинлик зобит. Ўнлаб одамлар ҳибсга олинган.

▪️Тубас қаршилик жангчилари ўша кечаси шаҳарга кирган ишғол махсус кучларига ҳужум қилди. Тўқнашувлар бир неча соатдан бери давом этмоқда.

▪️Ал-Қассам бригадалари Тел ал-Султон ўқида босқинчилар билан шиддатли жангга киришди. Нитсарим ўқи ва Хон Юнисда қаршилик жангчилари ишғол техникасини йўқ қилди.

▪️Maariv: Исроил босқинчилари Мисрни Рафаҳ чегара пункти ва Филаделфия коридоридан чиқиб кетишга рози бўлишга тайёрлиги ҳақида хабардор қилди.

▪️БМТ: Бир кун ичида, душанба куни 150 минг фаластинлик Хон Юнис ҳудудидан қочиб чиқди. Уларнинг кўпчилиги қўлларида ҳеч вақосиз вайрон бўлган Мавашига йўл олди.

▪️Босқинчи матбуоти: Филаделфия ўқида сенсонлар ўрнатилади. Жараён 2 ойгача давом этади. АҚШ 500 миллион доллар маблағ ажратади.

Мавзуга алоқадор