Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 266 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Ғазо шаҳри, Рафаҳ, Хон Юнус ва Дайр ал-Балоҳга йирик ҳужумлар уюштирди. Ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар сони 37765 кишига етди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Шужая ҳудудида ва Ницарим ўқида "Меркава 4" танки, бронетранспортёр ва бир нечта ишғол машинасига ҳужум қилди. Босқинчилар катта йўқотишларга учради.

▪️Ҳизбуллоҳ босиб олинган Сафад ва Жалилага 40 дан ортиқ Катюша ракеталари билан зарба берди. Айни пайтда Исроилнинг шимолий қисми ёнмоқда.

▪️Хусийлар Seajoy контейнер кемасига гипертовушли ракета билан ҳужум қилди. Малта байроғи остидаги кема Исроилга кетаётган эди.

▪️Ишғол танклари Шужая ҳудудига кириб келди, тинимсиз бомбардимонлар туфайли ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва яраланди. Бу уруш бошланганидан бери Шужаяга учинчи йирик ҳужумдир.

▪️AP: Ғазо қирғоқлари яқинидаги Америка искаласи бугун денгиздаги бўрон туфайли демонтаж қилиниши мумкин. Бу учинчи марта қирувчи самолётлар ташувчи кеманинг ёмон об-ҳаво туфайли ишдан чиқиши ҳисобланади.

▪️AXIOS: Иккиюзламачи АҚШ ҳукумати Исроилга 2000, 1800 ва 500 килограммлик бомбаларни етказиб беришга тайёрланмоқда. Уруш бошланганидан бери Қўшма Штатлар Исроилга 6,5 ​​миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатди.

▪️Трамп Байден билан дебатда: Биз Исроилга урушни давом эттиришга рухсат беришимиз керак. Байден сўнгги пайтларда фаластинликларга ўхшаб қоляпти.

▪️Оммавий ишғол: ҲАМАС ва Исломий жиҳод ҳарбий салоҳиятини оширмоқда. Ҳаракатлар бир йил ичида Ғарбий Соҳилдан ракета учиришни режалаштирмоқда.

Мавзуга алоқадор