16.04.2025 14:29
54
Болгария ҳукумати Украина билан келишувни бекор қилди
Болгария ҳукумати Украинага иккита атом реакторини сотиш режасидан воз кечди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Атанас Зафиров баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, глобал миқёсда электр энергияси нархларининг ортиб бораётгани сабабли Болгария ўзининг ядровий энергетикасини мустақил ривожлантириш ниятида.
Forbes’га кўра, ушбу келишувнинг бекор қилиниши янги атом энергия блоки қурилишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Чунки лойиҳага Украина билан тузилган шартнома доирасида тушадиган молиявий маблағлар тўхтатилади.
Эслатиб ўтамиз, Украинада уруш бошланганидан сўнг мамлакатнинг энергетика тизими, хусусан ядро энергетикаси оғир аҳволга келиб қолган.