12.02.2025 18:43
596
Ҳаж ва Умра зиёратчилари учун менингитга қарши эмлаш талаби бекор қилинмаган – Санэпидқўмита
Олдинроқ Ҳаж ва Умра зиёратларига боришда менингитга қарши вакцина сертификатини сўраш талаби бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, Саудия Арабистони Умра ва Ҳаж зиёратларига борувчилардан менингитга қарши эмланганлик ҳужжати талаб қилишни расман бекор қилмаганини маълум қилди.
“Мамлакатимизга юқумли касалликларнинг четдан кириб келишини олдини олиш ва эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида зиёратчиларни менингитга қарши эмлаш тавсия этилади”, дейилади қўмита хабарида.
"Азон глобал" мазкур хабарларга аниқлик киритиш мақсадида соҳа вакиллари билан боғланди. Билдирилишича, айни пайтда Умрага бораётган зиёратчилар учун менингитга қарши вакцина сертификати талаб қилинмаяпти. Ҳаж зиёрати учун ушбу хасталикка қарши эмланиш тартиби ўз кучида турибди.