30.12.2023 10:58

Аргентина БРИКС гуруҳидан чиқди

Аргентина президенти Хавер Милей БРИКС гуруҳига аъзо мамлакатларга йўллаган мактубида “Аргентина Республикасининг 2024 йил 1 январдан бошлаб БРИКСга тўлақонли аъзо сифатида қўшилиши ҳукумат томонидан мақсадга мувофиқ эмас”лигини маълум қилди дея хабар бермоқда BBC.

БРИКС гуруҳи аъзолигидан чиқиш бу давлатлар билан савдо бўлмайди дегани эмаслигини тилга олган Милей алоқалар давом этишига урғу берди.

БРИКСга расмий аъзо бўлмоқчи бўлган Аргентина собиқ президент Алберто Фернандес даврида аъзолик жараёнини расман бошлаган эди.

Милей, шунингдек, ташқи сиёсатда туб ўзгаришлар қилишларини билдириб, Венесуэла, Куба ва Никарагуада диктатор режимлар ҳукмронлик қилаётганини ҳамда бу давлатлар билан дипломатик алоқаларни узиш ҳақида буйруқ берганини эълон қилди.

Аргентинанинг бу мамлакатларда элчихонаси бўлмаслиги ва ушбу қарор Милей ҳукуматда бўлган даврда амалга оширилиши маълум қилинди.

Сайлов кампаниясидаги баёнотларида Милей савдони АҚШ ва Исроил йўналишига ўтказиш ниятида эканлиги ҳамда мазкур мамлакатлар билан ҳар жиҳатдан яқинлашишни хоҳлаётганини билдирганди.

БРИКС

Дунё аҳолисининг 40 фоиздан ортиғини ва глобал маҳсулотнинг 30 фоиздан ортиғини ташкил этувчи БРИКС давлатлари гуруҳи халқаро майдон бўлиб, унда аъзо давлатлар раҳбарлари йиллик саммитларда йиғилиб, глобал муаммолар ва ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилишади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.