15.04.2025 07:06
120

АҚШ Россия учун яна бир чекловни киритди

АҚШ ҳукумати “ташвиш уйғотувчи давлатлар” — Хитой, Куба, Эрон, Венесуэла ва Россия олимлари ҳамда ташкилотлари учун йирик тиббий маълумотлар базаларига киришни чеклади.


АҚШ Миллий соғлиқни сақлаш институтлари (ССИ) эса ўз баёнотида “назорат остидаги маълумотлар омборлари”га кириш ҳуқуқи чекланганини тасдиқлади, деб хабар берди “Коммерсант” газетаси.


Нашрга кўра, ушбу ёпиқ маълумотлар базаларида америкалик фуқаролар ҳақида муҳим ахборотлар — спиртли ичимлик ёки наркотик моддаларга қарамлик, онкологик ва бошқа оғир касалликлар, жумладан Паркинсон ва Алцгеймер хасталиги ташхиси қўйилган шахслар ҳақидаги маълумотлар сақланган.


"Коммерсант" билан суҳбатлашган олимларнинг таъкидлашича, ушбу маълумотларга кириш имкониятининг йўқлиги Россияда илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни ва янги дори воситаларини ишлаб чиқишни анча қийинлаштиради.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.