12.04.2025 08:29
122
АҚШ Украинага янада қаттиқроқ шартларни қўйди
The New York Times нашрининг хабар беришича, АҚШ ва Украина камёб металлар бўйича келишувга эришиш учун музокара олиб бормоқда.
Манбага кўра, Вашингтон Киевдан ресурсларни ишлаб чиқишдан олинадиган даромадларнинг ярмисини АҚШ назоратидаги махсус инвестиция фондига ўтказишни талаб қилмоқда.
Бундан ташқари, АҚШ ушбу фонд орқали барча фойдани олади ва бу тартиб Киев Вашингтондан уруш даврида олган барча молиявий ёрдамни, устига 4 фоиз йиллик ставка билан, тўлиқ қайтариб бермагунча давом этади.
Шу билан бирга, АҚШ янги лойиҳаларда биринчи навбатда таклиф бериш ҳуқуқига эга бўлади ва Украина ўз ресурсларини бошқа мамлакатларга сотишни истаса, Вашингтон бунга вето қўйиш имкониятига эга бўлади, дейилади хабарда.