05.12.2023 21:31

АҚШ Қизил денгиздаги ҳужумларда Эрон жавобгар деб ҳисобламоқда

АҚШ Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жейк Салливан Оқ уйда ўтказилган матбуот анжуманида Қизил денгиздаги тижорий кемаларга уюштирилган ҳужумларда Эрон жавобгар эканини маълум қилди.
АҚШнинг бошқа давлатлар билан биргаликда янги ҳужумларнинг олдини олиш мақсадида "денгиз хавфсизлик кучлари"ни яратиш режаси ҳақида маълум қилган Салливан: "Бошқалар билан маслаҳатлашган ҳолда тегишли қадамларни ташлаймиз ҳамда буни ўзимиз танлаган вақт ва жойда қиламиз", деди.
Салливан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг USS Carney эсминеци Қизил денгиз жанубидаги тижорий кемаларнинг ёрдам чақириғига жавобан уларга кўмак кўрсатар экан, ўзи томон ҳаракатланиб келаётган 3 та учувчисиз учиш аппарати (дрон)ни уриб туширганини қўшимча қилди.
АҚШ Марказий Қўмондонлиги (CENTCOM) Қизил денгиз жанубидаги халқаро сувларда 3 та тижорий кемасига 4 маротаба ҳужум уюштирилганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яман ҳарбий денгиз кучлари Буюк Британиянинг Unity Explorer кемасига ракеталар, Исроилга тегишли компанияга ижарага берилган кема Number Nine кемасига эса дронлар ёрдамида ҳужум қилгани айтилганди. 20 ноябрь куни эса Исроилга тегишли Galaxy Leader юк кемаси қўлга олинган, унга ортилган 5 минг дона электромобиль ўлжа сифатида қўлга киритилган эди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.