20.03.2025 18:04
174

АҚШ Яманни яна бомбардимон қилинди

Кеча тунда АҚШнинг Яманнинг бир нечта вилоятларига, жумладан, пойтахт Сано шаҳрига уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида бир неча киши, жумладан, етти аёл ва икки бола ҳалок бўлди.  

Шиддатли бомбардимонларга қарамай, Ҳусийлар Исроил ва АҚШ кемаларини Қизил денгизда таъқиб қилишда давом этишларини маълум қилишди. 

Шунингдек, Яманлик ҳусийлар бугун тонгда Исроилнинг Бен-Гурион халқаро аеропортига гипертовушли баллистик ракета билан зарба берганликларини эълон қилишди.

"Яман қуролли кучлари Бен-Гурион аеропортига "Фаластин-2" гипертовушли баллистик ракетаси билан муваффақиятли ҳужум уюштирди", дея ёзади РИА новости нашри.

Воқеалар жараёнида эса, исроил мудофаа вазири очиқчасига Ғазо халқига: "АҚШ таклифини қабул қилинг, акс ҳолда, сиз оғир бадални тўлайсиз", дея таҳдид қилди.

Ҳусийлар эса, бунга жавобан Яманнинг кескин ҳарши ҳужумлари Ғазодаги геноцид тўхтатилмагунча давом этишини маълум қилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.