29.04.2025 13:43
58

АҚШ 12 нафар яманликни ўлдирди

Ямандаги “Ансор Аллоҳ” ҳаракати назоратидаги “Al-Masira” телеканалининг хабар беришича, АҚШ ҳарбий самолётлари 27 апрел, якшанба куни Сано шаҳрининг Бани Ҳарис туманидаги Сукбан маҳалласини бомбардимон қилди.


Авиазарба натижасида учта уй нишонга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, зарбалар оқибатида 8 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлгани ва кўплаб инсонлар жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди. 


Кейинчалик қурбонлар сони 12 нафарга етгани тасдиқланди.


Эслатиб ўтамиз, 7 март куни хусийлар сионистларга шарт қўйиб, Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришни чекловчи қарорлар бекор қилинмаса, денгиздаги ҳарбий операциялар қайта бошланишини маълум қилган эди. 


15 март куни эса АҚШ раҳбари Доналд Трамп ўзининг Truth ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ямандаги хусийларга қарши “кенг кўламли ҳужум” бошлаш ҳақида Қуролли Кучларга буйруқ берганини эълон қилди.


Хусийлар етакчиси Абдулмалик ал-Хусий бу ҳужумларга жавобан Америка ҳарбий самолётлари ва кемалари ҳужум нишонига айланишини айтган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.