19.05.2025 12:39
188

ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Синвар ўлдирилдими?

Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнис шаҳрида жойлашган туннелдан ҲАМАС етакчиси Муҳаммад Синварнинг жасади топилгани айтилмоқда. 

Al Arabiya'нинг ёзишича, у босқинчи исроил авизарбаси оқибатида бир неча кун олдин ўлдирилган.

Хон Юнисдаги Европа шифохонаси ҳудудидан Синвардан ташқари унинг 10 нафар ёрдамчисининг ҳам жасади топилган.

Айни пайтда исроил томони Муҳаммад Синварнинг ўлимини тасдиқламаяпти. Сионист мудофаа вазири Исраэл Кац ташқи ишлар ва мудофаа қўмитасига ҳозирча Синварнинг ўлими ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот йўқлиги, аммо мавжуд белгиларга кўра у ўлдирилган бўлиши мумкинлигини билдирган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.