ҲАМАС доимий сулҳ учун исроиллик маҳбусларни бирданига озод қилишга тайёр – Al Jazeera
ҲАМАС доимий сулҳга эришиш ва Исроилни тўлиқ олиб чиқиб кетиш мақсадида Ғазо бўйлаб ўт очишни тўхтатиш келишувининг иккинчи босқичида барча исроиллик ва фаластинлик маҳбусларни “бир мартада” алмашишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали ўз манбаларига таянган ҳолда хабар қилди.
Фаластин
гуруҳи, шунингдек, пайшанба куни тўрт асирнинг жасадини топширишини ва шанба
куни яна олти нафар тирик асирни озод қилишини тасдиқлади. Исроил ташқи ишлар
вазири Гидеон Саар ҳам келишувнинг иккинчи босқичи бўйича музокаралар "бу
ҳафта бўлиб ўтишини" тасдиқлади.
Ғазо
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг Ғазо билан урушида 48 291 фаластинлик
ҳалок бўлганини, 111 722 нафари яраланганини маълум қилди. Ҳукумат матбуот
хизмати ҳалок бўлганлар сонини камида 61 709 кишига етиши, вайроналар остида
бедарак йўқолган минглаб фаластинликлар энди ўлган деб тахмин қилинаётганини
айтди.