04.10.2025 10:28
56

Al Jazeera: ҲАМАС гаровдагиларни озод қилишга рози бўлди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати барча тирик исроиллик гаровдаларни озод қилишга ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг режасига мувофиқ ҳалок бўлганларнинг жасадларини топширишга тайёрлигини маълум қилди. 

Al Jazeera телеканалига кўра, ҲАМАС буни батафсил муҳокама қилиш учун воситачилар орқали дарҳол музокараларни бошлашга тайёрлигини билдирган.

Шу билан бирга, ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Мусо Абу Марзук ҳозирги шароитда гаровларни 72 соат ичида озод қилиш ва жасадларни топшириш имконсиз эканлигини таъкидлаган.

​Таъкидланишича, Трамп режасига киритилган бошқа масалалар анклавнинг келажаги ва фаластинликларнинг ажралмас ҳуқуқларига тааллуқли.  Ушбу мавзулар ҲАМАС ҳам кирадиган Умумфаластин тузилмаси доирасида муҳокама қилиниши режалаштирилган.


Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.