21.04.2025 17:58
70

Афғонистон Россияни анор ва шарбат билан таъминламоқда

Россия Олий суди “Толибон” ҳаракатининг мамлакатдаги фаолиятига қўйилган тақиқни вақтинча бекор қилгандан сўнг, Россия ва Афғонистон ўртасида иқтисодий алоқалар фаоллаша бошлади.


Афғонистон Россияга анор, майиз, шарбат ва қўлда тўқилган гиламларни етказиб бериш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда. Шунингдек, мамлакат жун ва пахта маҳсулотларини ҳам экспорт қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.


Mash нашри маълумотларига кўра, яқин келажакда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3 миллиард доллардан ошиши мумкин.


Маълумот учун, 2022 йилдан бошлаб — 30 йиллик танаффусдан сўнг — Афғонистондан Россияга Қандаҳор анори қайта сотила бошланган. Россия эса ўз навбатида Афғонистонга нефть маҳсулотлари, газ ва буғдой етказиб бермоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.