01.05.2025 06:19
81

Афғонистон бу йил 30 минг зиёратчини Ҳажга юборади

Жорий йилда 30 минг афғонистонлик Саудия Арабистонига Ҳаж сафарига боради. Аллақачон 230 кишидан иборат биринчи зиёратчилар карвони Мадинага йўл олган. 


Афғонистон Ҳаж ва Вақф вазирлигига кўра, зиёратчиларни ташиш бир ой ва икки кун давомида 97 та махсус рейсда амалга оширилади.


Афғонистон ҳукумати зиёратчиларнинг бутун сафари давомида хавфсизлик, тартиб ва юқори даражадаги хизматни таъминлаш учун барча чораларни кўраётганини таъкидламоқда.


Жумладан, зиёратчилар ташкилий ишларини ва логистикасини яхшилаш мақсадида турли вилоятларда махсус Ҳаж мувофиқлаштириш марказлари ташкил этилган. Ҳаж сафари нархи ҳар бир зиёратчи учун 3924 АҚШ доллари миқдорида белгиланган.


Маълумот учун, Саудия Арабистони 2025 йилда Марказий Осиё мамлакатлари: Ўзбекистонга - 15 минг, Тожикистонга — 7 минг, Қозоғистонга — 4,5 минг, Қирғизистонга — 6,06 минг квота ажратган. Туркманистонга қанча ажратилгани эса номаълум.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.