Россия Қозоғистонда рус мактабларини қуриш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда РФ Давлат думаси раисининг биринчи ўринбосари Александр Жуков маълум қилди.

“Биз Қозоғистонда учта рус тилидаги мактаб қуриш лойиҳаси бўйича келишувга эришдик. Шунингдек, биз Россия Федерацияси ҳудудида таълими қозоқ тилида олиб бориладиган мактаблар барпо этилишига ҳам қарши эмасмиз”, – деган Жуков.

Маълумот учун, жорий йилнинг февралида Россия президенти Владимир Путин Федерал Мажлисга қилган мурожаатида хорижда рус тилини тарғиб қилишни кучайтиришни буюрганди. У ҳукуматга рус тили ва Россия маданиятини тарғиб қилиш соҳасидаги дастурларни молиялаштиришни кўпайтириш бўйича топшириқ берган.

Бундан ташқари, Путин май ойидаги Ўзбекистонга ташрифи давомида ҳам рус тили бўйича ишларни фаоллаштириш масаласини кўтарганди.

Мавзуга алоқадор