Россия президенти Владимир Путин Беларусь, Қозоғистон ва Молдова фуқароларига Россия фуқаролигини қабул қилишни соддалаштирди. Тегишли фармон 18 декабрь, душанба куни расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.

Фармонга кўра, ушбу мамлакатлар фуқаролари РФ ҳудудида беш йил давомида яшаш шартисиз Россия фуқаролигини олиш учун ариза беришлари мумкин бўлади. Шунингдек, улар мамлакат тарихи ва қонунларини билиш бўйича тест синовларидан ҳам озод қилинган.

Аввалроқ Россияда жиноий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик ва ҳарбий рўйхатга олишдан бўйин товлаганлик учун Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш бошлангани хабар қилинган эди.

Мавзуга алоқадор