Венгрия бош вазири Виктор Орбан Х ижтимоий тармоғида Брюсселдаги саммитда Европа Иттифоқининг Украинага янги молиявий ёрдам пакетини мамлакат сифатида рад этганини билдирди.

Бош вазир Орбан ўз постида “Тунги сменанинг қисқача мазмуни: Украина учун қўшимча пулга вето”, деб ёзди.

Шундай қилиб, Европа Иттифоқининг Украинага 4 йил муддатга 50 миллиард евролик (54 миллиард доллар) янги молиявий ёрдам пакети Венгрия томонидан блокланди.

Венгрия вето қўйган тақдирда, ЕИнинг "B режаси" бор, деди Европа бюджети комиссари Ёханнес Хан. Бироқ у режа тафсилотларини очиқламади. Financial Times нашри Киевни молиялаштириш учун бюджетдан ташқари манбалар жалб этилиши мумкинлигини ёзган.

Мавзуга алоқадор