Покистон Франкфуртдаги консулхонаси номаълум шахслар томонидан ҳужумга учрагач, Германияга норозилик билдирди, деб хабар берди “Вести”. Дипломатик миссия яқинига тўпланган 400 кишилик гуруҳ унга тош отишни бошлаган, шундан сўнг улар мамлакат байроғини йиртиб, оёқ ости қилган.  

5 дан 10 гача одам консуллик девори орқали унинг ҳудудига кўтарилган. Видеокузатув камераларидан уларнинг шахсини аниқлашнинг имкони бўлмади. Намойишчилар нимани қидиргани ҳам номаълумлигича қолмоқда. Бироқ уларнинг қўлларида 2021 йилгача фойдаланилган Афғонистоннинг уч рангли байроғи бўлган. 

“Покистон кечаги экстремистик жиноий гуруҳнинг Франкфуртдаги консулхонасига ҳужумини, шунингдек, Германия расмийларининг консуллик бинолари яхлитлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилмаганини кескин қоралайди”, — дейилади Покистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.  

Дипломатик идора ушбу воқеа консуллик ходимлари ҳаётини хавф остига қўйганини таъкидлади. Бундан ташқари, Покистон ТИВ 1963 йилдаги Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенциясини эслатиб ўтди, унда мезбон ҳукумат консуллик бинолари муқаддаслигини ҳимоя қилиш, шунингдек, дипломатларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун масъулдир. Покистон воқеа учун айбдорларни топиб, жавобгарликка тортишни талаб қилди. Германия томони тергов бошлади.

Мавзуга алоқадор