Австралия аҳолиси Исроил армиясининг Ғазодаги мислсиз ваҳшийликларидан азият чекаётган аҳолига ҳамдардлик билдириш асносида Ислом дини билан яқиндан танишмоқда. Биргина Мельбурн шаҳридаги Meadow Heights масжидида 30 нафар австралиялик аёл ғозоликларнинг Исроил қирғинбароти олдидаги матонатидан таъсирланиб, Исломни қабул қилди.

Жумладан, австралиялик Жаклин Ретзак Мельбурндаги масжидда тавҳид (шаҳодат) калимасини айтганлардан бири бўлди, деб ёзади Siasat нашри.  

“Мен ҳарбий можаро туфайли Исломни қабул қилдим, Ислом ва Ғазога яқинроқ бўлишни хоҳладим”, - дейди у.

Яна бир австралиялик Кристин Крногонакнинг айтишича, Фаластин халқининг оғир аҳволи уни ҳар куни йиғлатади. У ҳам Фаластин халқига ҳамдардлиги орқали Исломга алоқадорлигини ҳис қилган ва урушнинг тезроқ тугашини сўрашини таъкидлади.

Шунга ўхшаш ҳолат аввалроқ америкалик фаол ва ТикТокер Меган Райс билан ҳам содирбўлган. У ноябрь ойида Ғазо секторидаги одамларнинг матонатидан илҳомланиб, Қуръон ўқишни бошлаган ва унинг ортидан Исломни қабул қилган эди.

Azon Global ҳам декабрь ойида Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари туфайли Испанияда жамоатчиликнинг Фаластин масаласига қизиқиши ортганини ва Исломни қабул қилганлар сони кўпайиб бораётгани ҳақида ёзганди.

Мавзуга алоқадор