Энг илғор қуроллар, разведка воситалари ва Ғарбнинг чексиз кўмагига эга бўлган Исроил учинчи ойдирки, 350 км² майдонга ҳужум қилмоқда.

Бу, албатта, стратегик мағлубият, чунки... Исроилнинг мавжудлиги Ғарбнинг қўллаб-қувватлаш устунларига, ядро қуролига ва минтақадаги "энг кучли" армия афсонасига таянади. Ва бу афсона кўз ўнгимизда парчаланиб бормоқда. Шу сабабли, яна бир устун аллақачон силкина бошлаган - Ғарбнинг ёрдами. Ядровий қурол билан эса уришадиган жойнинг ўзи йўқ.

Бутун бу «операция» инсониятга қарши даҳшатли жиноятлар, очиқчасига геноцид билан бирга олиб борилмоқда. Ва бир томондан табиий ва тўғри хулоса шуки, ваҳшиёна нафрат ва барча тирик мавжудодларни қириб ташлаш истагига бўш майдонни эгаллаш баҳона бўлмоқда. Бироқ бунинг яна бир бошқа сабаби ҳам бор - уларда шундай истак бўлган тақдирда ҳам, улар шунчаки бошқача уруша олмасди, аниқроғи бунга қодир эмаслар. Ахир босқинчиларга кучли асосларга эга, ҳудудни жуда яхши биладиган жангчилар қарши курашмоқда, яна бир муаммо шундаки, истилочилар улардан қарийб ҳамма нарса ҳазар қиладиган бегона ҳудудда туришибди. Шунингдек, ҳарбийлар фақатгина ўт очиш радиусидаги ўз дислокациялари (жойлашган жойлари) периметринигина назорат қилишмоқда.

Шуни тушуниш керакки, Хамас нафақат ЦАХАЛ террорчилик ташкилотини, балки Американинг энг илғор прокси армиясини ҳам йўқ қилмоқда. Албатта, улар Американинг стандарт проксисидан* фарқ қилади (айтмоқчи, улар ҳам анъанавий равишда камроқ қуролланган, кам сонли, бироқ мафкурага эга рақибларга, масалан, Вьетнамда, Корея, Афғонистон ва ҳоказога ютқазишади), бироқ гап. Умуман олганда, охирги марта америкалик ҳарбийлар Фаллужада Ироқ партизанлари билан ҳақиқий фронтда жанг қилган. Ва улар табиий равишда мағлуб бўлишди. Икки марта. Шундан сўнг улар шунчаки бу шаҳарни қўрғошин ва оқ фосфор билан тўлдиришди. Бу уруш жинояти эканлигини таъкидлашнинг маъноси йўқ, чунки уларда бошқа уруш актлари бўлмаган. Ва шундан кейин америкаликлар душманнинг қуролли гуруҳлари билан тўғридан-тўғри юзма-юз туришга уринишларини такрорламадилар, балки фақат маҳаллий хоинларнинг қўллари орқали ҳаракат қилишди. Ҳар кимнинг самарадорлиги ўз ҳолича бўлиб чиқди, лекин масалан, Ироқда (майли «нафратга сазовор» Эроннинг ёрдами билан бўлса ҳам) натижа оз-моз қайд этилди. Афғонистонда ҳам мағлубиятни бутунлай тан олиш ва жўнаб қолишга мажбур бўлинди.

Ваҳоланки бу биргина америкаликларнинг муаммоси эмас эди.

Худди шу нарса Россиянинг биринчи Чечен урушидаги мағлубиятига ҳам сабаб бўлганди. Худди шу муаммо, босиб олинган ҳудудларни "назорат қилиш" ўта шартли хусусиятга эга эди. Айнан шу сабабли иккинчи Чечен уруши Қодировнинг ҳокимият тепасига келиши ва маҳаллий аҳолини ёллаш йўли билан Қодиров армиясини шакллантириш орқали уни кучайтириши билан якунланди, шу жумладан кўп миллиардлар сарфланди.

Чеченистонда жойлашган ўн минглаб россиялик ҳарбийлар эса том маънода ўз базаларига қамалиб олган. Афтидан, жорий йилган келибгина айрим зобитларга оилалари билан ушбу ҳарбий шаҳарчалардан ташқарида уй-жой ижарага олишга рухсат берилди.

Натижада ҳар қандай босқинчининг армияси фақат босқинчи сифатидаги мавқеидан фойдаланади ва қўрқув остида вазиятни бир муддат ушлаб туради.

Ва агар Толибон сингари уларнинг кучига ишонишни тўхтатсангиз, организм ёт жисмларни ўзидан сиқиб чиқаргани каби босқинчилар ҳам ҳайдаб чиқарилади.

Ва Ғазо секторидаги жорий уруш қандай тугашидан қатъи назар, фаластинликлар бу нажот сари улкан қадам ташладилар.

- dXtag

Прокси уруши – икки давлат ёки мамлакатлар ўртасидаги халқаро можаро бўлиб, учинчи давлат ёки мамлакатлар ҳудудидаги ички низоларни ҳал қилиш ниқоби остида уларнинг ресурсларидан фойдаланган ҳолда ҳарбий ҳаракатлар орқали ўз мақсадларига эришишга ҳаракат қилинади. 

Мавзуга алоқадор