Фаластиннинг WAFA расмий хабар агентлиги Қуддус Исломий Вақфлар Департаментига асосланган ҳолда минглаб фаластинлик мусулмонлар Рамазон ойининг биринчи кунида Масжидул Ақсога тўпланганини хабар қилди.

Хабарда Исроил кучлари ишғол остидаги Шарқий Қуддус шаҳрида 5 ойдан бери мусулмонларнинг Масжидул Ақсога киришига тўсқинлик қилиб келаётгани эсга олиниб, Исроил кучлари Рамазоннинг биринчи кунида ҳам ёшларнинг Масжиду Ақсога яқинлашишига рухсат бермагани таъкидланди.

Хабарда Исроил армиясининг Масжидул Ақсога кирмоқчи бўлган фаластинлик бир йигитни қаттиқ калтаклагани ва қўлга олгани, жорий этган чекловларга қарамай, 35 минг кишининг хуфтон ва таровиҳ намозлари учун Масжидул Ақсода саф тортганлиги билдирилди.

Хабарда Исроилнинг Масжид-и Ақсога олиб борадиган дарвозалардан бири бўлган Эсбат дарвозасини ўраб турган деворларга тиканли сим ўрнатганлиги ҳам эслатилди.

Мавзуга алоқадор