Туркияда хусусий детективлар орқали Исроил разведка хизмати – МОССАДга маълумот сотган етти нафар гумондор Миллий разведка ташкилоти (МİТ) ва Хавфсизлик Бош бошқармасининг қўшма операциясида қўлга олинди, деяя хабар бермоқда Anadolu.

Хавфсизлик манбаларидан олинган маълумотларга кўра, МİТ МОССАДнинг Туркиядаги нишонларини хусусий детективлар орқали кузатиб бораётганини аниқлаган.

Кузатувлар доирасида Исроил разведка хизмати ўзининг шахсий детективлари орқали биографик маълумотлар тўплаш, разведка, тергов, фото-видео ҳужжатлари, жонли кузатиш ва нишонларга қарши кузатув мосламаларини жойлаштириш каби фаолиятларни амалга оширганини фош қилган.

Истанбул Бош прокуратураси томонидан олиб борилган тергов доирасида 9 нафар гумондорнинг барчаси ҳам хусусий детективлар орқали қўлга киритган маълумотларини МОССАДга сотгани тасдиқланган.

Бунинг ортидан Истанбул полиция бошқармаси разведка бўлими ва терроризмга қарши кураш бўлими мудирлиги гуруҳлари ҳаракатга тушиб, эрталаб Истанбул ва Измирда бир вақтда операция уюштирди.

Операция давомида ҳибсга олиш учун ордер берилган 9 нафар гумонланувчидан 7 нафари қўлга олинди. Худди шу тергов доирасида аввалроқ икки гумондорнинг ҳибсга олингани маълум бўлди.

МİТ 2022 йил декабрь ойида МОССАДнинг хусусий детективлари ва тактик ходимларига қарши операция уюштириб, 68 кишини қўлга олган эди.

Туркияда “Моссад”нинг 33 жосуси қўлга олинди – асосий маълумотлар

Туркия Исроил разведкасини огоҳлантирди: Жиддий оқибатлар бўлади

 

Мавзуга алоқадор