БМТнинг Халқаро суди Исроилни Фаластин ҳудудларини ишғол қилишни дарҳол тўхтатишга чақирди.

Халқаро суд ишғол қилинган Фаластин ҳудудлари бўлиниб кетган алоҳида ҳудудлар эмас, балки ягона ҳудудий бирлик эканлигини таъкидлади.

Халқаро судга кўра, Исроил Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилда босқинчи ҳисобланади.

Қайд этилишича, Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудларида табиий ресурслардан фойдаланиш халқаро ҳуқуқ нормаларига зиддир.

Халқаро суд Исроилнинг босиб олинган ҳудудларда турар-жой қуриш сиёсати Женева конвенцияси қоидаларига зид эканлигини таъкидлади.

БМТ тузилмаси Исроилнинг босиб олинган ҳудудлардаги ҳаракатлари унинг бу ерда доимий қолиш ниятидан далолат беришига урғу қаратди.

Халқаро суд, шунингдек, Исроилнинг босиб олинган Фаластин ҳудудлари устидан суверенитетга эга эмаслигини таъкидлади.

Барча давлатлар Исроилнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларида мавжудлигини тан олмасликлари ва бу мавжудлигига ёрдам бермасликлари ёки қўллаб-қувватламасликлари шартлиги қайд этилди.

Исроилдан босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги “адолатсиз ҳаракатлари” туфайли етказилган барча зарарни қоплаш талаб қилинди.

Мавзуга алоқадор