Нигер ҳукумати Франциянинг Orano компаниясига "Имурарен" уран конини ўзлаштиришни тақиқлади, дея хабар бермоқда АFP ташкилот ҳисоботига таяниб.   
Конда тайёргарлик ишлари бошланганидан тахминан бир ҳафта ўтиб конни ишлатиш учун рухсатнома бекор қилинди
"Имурарен" кони захиралари 200 минг тоннани ташкил этиб, дунёдаги энг йирик конларидан бирига айланиши кутилмоқда. 
Аввалроқ ОАВ Нигер раҳбарияти Франциянинг 15 йил аввал ўзлаштиришга рухсат олган конни ўзлаштириш режасидан норози экани ҳақида ёзган эди. Ҳозиргача Orano Нигер шимолидаги "Сомаир" конида уран қазиб олишни давом эттирмоқда.   
Ноябр ойида Франция президенти Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюриб, ушбу давлатлар раҳбарлари билан уран қазиб олиш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилган эди.

Мавзуга алоқадор