7 апрель куни Исроил армияси ўз қўшинларини Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнусдан олиб чиқиб кетганини эълон қилди, дея хабар бермоқда Anadolu.

Баёнотда Хон Юнусга ҳужум уюштирган 98-командо дивизиясининг ҳудуддаги вазифасини бажарганлиги билдирилди. Ғазо секторида фақат Наҳал бригадаси қолишда давом этади.

Исроил матбуотига кўра, Наҳал бригадаси Ғазодан тинч аҳолининг минтақа шимолига қайтишига йўл қўймаслик учун минтақада қолади.

Исроил армияси Хон Юнусдан олиб чиқиб кетилгандан сўнг, шаҳарда катта вайронагарчиликлар ҳақида маълум бўлди.

Қўшинлар олиб чиқилгач, кўчирилган фаластинликлар шаҳарнинг ўз уйлари жойлашган ҳудудларига қайтишни бошладилар, бироқ улар яшайдиган жойларни топишда қийналмоқда.

Бир неча ҳафта давом этган Исроил бомбардимонлари биноларни вайроналар ва кул уюмларига айлантирган, йўллар эса остин-устун бўлиб кетган.

Мавзуга алоқадор