Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Фаластин томонидан тақдим этилган, Исроилдан Халқаро Суд қарорига риоя этиши ва бир йил ичида босиб олинган Фаластин ҳудудларини тарк этишини талаб қилувчи резолюция лойиҳасини ёқлаб овоз берди.

Резолюцияни 124 давлат, жумладан, Ўзбекистон, Россия, Бельгия, Бразилия, Қатар, Хитой ва Франция қўллаб-қувватлади, 14 давлат, хусусан, Венгрия, Исроил, АҚШ ва Чехия қарши чиқди, яна 43 давлат овоз беришда бетараф қолди. Резолюцияни қабул қилиш учун учдан икки қисми овоз бериши керак эди.

БМТ резолюциялари, Хавфсизлик Кенгаши ҳужжатларидан фарқли ўлароқ, мажбурий юридик кучга эга эмас.

Мавзуга алоқадор