13.12.2023 11:13

БМТ Бош Ассамблеяси 153 овоз билан Ғазода зудлик билан гуманитар сулҳга чақирувчи резолюцияни қабул қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 153 овоз билан Ғазода зудлик билан гуманитар сулҳга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

Миср илгари сурган ва 100 га яқин давлат томонидан тақдим этилган резолюция лойиҳаси БМТ Бош Ассамблеясининг 193 аъзоси бўлган Фаластинга бағишланган махсус фавқулодда йиғилишда овозга қўйилди.

Қарор лойиҳаси бўйича 23 давлат бетараф қолган бўлса, 10 мамлакат қарши овоз берди.

«Йўқ» деб овоз берган давлатлар - Австрия, Чехия, Гватемала, Исроил, Либерия, Микронезия, Науру, Папуа-Янги Гвинея, Парагвай ва АҚШ.

Қарорда БМТ Низоми ва БМТ Бош Ассамблеяси ҳамда Хавфсизлик Кенгаши томонидан Фаластин бўйича қабул қилинган барча резолюцияларга ҳавола қилинган.

Қарорда БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг БМТ Низомининг 99-моддасига асосланиб, Кенгашга юборган мактуби ҳамда БМТ ёрдам ва ишлар агентлиги бош комиссари Филипп Лаззаринининг Бош Ассамблеяга йўллаган мактуби ҳам тилга олинган. Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) Ғазо секторидаги даҳшатли гуманитар вазият ва Фаластин халқи чекаётган жабр-зулмга эътибор қаратиб, барча фуқаролик жамиятларини ҳимоя қилиш кераклигини таъкидлади.

Резолюция зудлик билан гуманитар сулҳга чақирди ва барча томонларни айниқса тинч аҳолини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ҳуқуқ доирасидаги мажбуриятларини бажаришга чақирди.

Қарорда барча асирларни зудлик билан ва ҳеч қандай шартларсиз озод қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдамидан фойдаланиш талаб қилинган.

Ғазода гуманитар сулҳ талаб қилинган резолюция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 27 октябрь куни 121 овоз билан қабул қилинган эди. Эътиборлиси, жорий қарорга «ҳа» деб овоз берган давлатлар сони 153 тага етди.

БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида АҚШ ва Австриянинг резолюция лойиҳасига тузатишлар киритиш ҳақидаги сўровлари аъзо давлатлар томонидан рад этилди.

АҚШ “террор ҳужумлари” ва ҲАМАС томонидан амалга оширилган гаровга олишни қораловчи модданинг резолюция лойиҳасига киритилишини истаса, Австрия барча маҳбусларни озод қилиш ҳақидаги моддага “Ҳамас ва бошқа гуруҳлар томонидан ҳибсга олинган” иборасини қўшмоқчи бўлган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.