Саудия Арабистони АҚШнинг хавфсизлик кафолати эвазига Исроил билан муносабатларни яхшилашга тайёр. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден “Спиди билан 360” дастурига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Саудияликлар менга қўнғироқ қилишди - улар Исроилни тўлиқ тан олмоқчи", - деди Америка президенти.

Маълумки, Ар-Риёд очиқчасига фаластинликлар учун давлат тузиш тўғрисидаги келишув орқали муносабатларни яхшилаш мумкинлигини таъкидламоқда. Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху эса бу шартни қатъиян рад этади.

Байден эҳтимолий келишувнинг айрим тафсилотларини ошкор қилди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Саудия Арабистонини бошқа "араб давлатлари - улардан бири бурчакда" ҳужум қилган тақдирда, қурол-яроғ билан таъминлайди. Афтидан, Байден нотўғри гапирди ва Ар-Риёднинг Яқин Шарқдаги рақиби, араб давлати бўлмаган Эронни назарда тутган бўлиши мумкин, дейилади TRT хабарида.

Бундан ташқари, Байденнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистонида АҚШ армияси назорати остида “қазиб олинадиган ёқилғидан узоқлашиши учун” фуқаролик ядровий иншооти қурилади.

“Бу бутун минтақа учун катта бурилиш нуқтаси”, - деди АҚШ президенти.

Байден хавфсизлик кафолатлари ва ядро дастурига эътибор қаратар экан, Фаластин билан боғлиқ вазиятни тилга олмади. Шу билан бирга, мазкур баёнот АҚШ расмийси томонидан потенциал келишув ҳақида тақдим этилган энг батафсил маълумот бўлиб турибди.

Мавзуга алоқадор