Қирғизистон президенти Садир Жапаров 24 март куни март воқеаларининг 19 йиллиги муносабати билан қирғиз халқига мурожаат йўллади, дея хабар қилди 24.kg нашри.

“Қирғиз халқи азалдан бағрикенг ва меҳрибон бўлган. У ўта сабрли, аммо ўжар, адолатсизликни инкор этиш туйғуси кучли... 2005 йил 24 мартда халқ шахсий манфаатини ўз манфаатларидан устун қўйганларни жазолаб, тарихий танлов қилди”, - дейилади Садир Жапаровнинг мурожаатида.

“Адолат учун курашаётган қирғизистонликлар суверен давлатда эркин ҳаёт – адолатли бошқарув, ҳамжиҳатлик ва тараққиёт ҳукм сурадиган чинакам бахт эканлигини дунёга англаб этди”, — дейилади матнда.

Қирғизистон президенти бундай тадбирлар барчага сабоқ бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

“Биз ҳеч қачон унутмаслигимиз керакки, Конституцияда мустаҳкамланган ҳокимиятнинг ҳақиқий эгаси халқдир. Шуни ёдда тутишимиз керакки, одамлар сабабсиз ташвишланмайдилар. Агар биз бунга эътибор бермасак ёки лоқайд бўлсак, на халқ, на тарих бизни кечиради”, — дейилади мурожаатда.

Садир Жапаров “Суверен Қирғизистонга адолатли бошқарув ва бирдамлик керак”, дея қўшимча қилди. У суверен Қирғизистон учун масъулиятни ҳис қилишга чақирди.

Маълумот учун, 2005 йилнинг 24 мартида Қирғизистонда ўша пайтдаги президент Аскар Акаевнинг ҳокимиятдан ағдарилишига олиб келган оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Аскар Акаев мамлакатнинг биринчи давлат раҳбари бўлиб, Қирғизистонни 14 йил бошқарган. Муддатининг ўрталарида у ҳокимиятни тортиб олишда – узурпацияда айбланди. Бунга мамлакат Конституциясига киритилган чексиз ўзгартиришлар (бешта ислоҳот) ва референдумлар (икки марта) сабаб бўлди, ушбу ислоҳотлар ёрдамида у ўз ҳокимиятини мустаҳкамлади.

Мавзуга алоқадор