Россия қўшинлари Угледарга етиб борди
Ҳам Россия, ҳам Украина ҳарбий блогерлари Украинанинг Угледар гарнизони қийин ва хавфли вазиятга тушиб қолгани ҳақида ёзмоқда. Россия қўшинлари Украина Қуролли кучларининг 72-бригадасини қуршаб олиш ҳамда узоқ вақтдан бери вайронага айланган кичик фронт шаҳрининг шарқий чеккасига бостириб киришга ҳаракат қилмоқда.
Икки
йилдан бери Угледарни ҳимоя қилиб келаётган Украина горнизони чарчаган ва
қуршаб қолиш хавфи остида, ёрдам ёки алмаштириш имкониятлари қарийб йўқ, деган
фикрда Forbes ҳарбий таҳлилчиси Дэвид Экс.
“Украина
қуролли кучлари бир вақтнинг ўзида Курскка ҳужум қилмоқда, шарқ ва жанубда
мудофаа қилмоқда. Улар жуда чўзилган. Армия тузаётган 14 та янги бригада эса
замонавий техниканинг кескин танқислигини бошдан кечирмоқда”, - деб ёзади
эксперт.
Украина
ва Россия телеграм-каналларида Украина Қуролли Кучларининг Вугледардан чекиниши
мумкинлиги ҳақида тахминлар ҳам билдирилган, аммо бу ҳозирча тўғридан-тўғри ёки
билвосита тасдиқланмаган.
“Угледарни
йўқотишнинг [Украина учун] аҳамияти, агар бу содир бўлса, катта бўлиши мумкин”,
деб ёзади Украинанинг Strana.Ua нашри.
“Руслар
бу шаҳарни узоқ вақт босиб олишга ҳаракат қилишди, аммо катта йўқотишларга дуч
келишди. Бунинг асосий сабаби шундаки, Угледар тепаликда жойлашган бўлиб, унинг
атрофида асосан дашт ҳудуди жойлашган, дрон ва артиллерия учун жуда заиф. Шу
билан бирга, шаҳарнинг ўзи уни ҳимоя қилиш учун қулай бўлган тарзда қурилган -
минимал хусусий сектор ва кўп қаватли капитал бинолар, шунингдек, мустаҳкам
истеҳкомларга айлантирилган корхоналардан иборат", - деб таъкидлайди.
Strana.Ua.
Угледар
катта стратегик аҳамиятга эга. У тепаликда ва икки жабҳа – Донецк вилоятидаги
Шарқий ҳамда Запорожье вилоятидаги Жанубий фронтларнинг туташ нуқтасида
жойлашган.
Шунингдек,
шаҳардан 18 км шарқда темир йўл излари мавжуд бўлиб, улар бўйлаб рус армияси ўз
қўшинлари ва техникасини Донецк-Волноваха линияси бўйлаб ва жанубга ўтказиши
мумкин.
Бироқ
Угледар Украина Қуролли Кучлари назорати остида қолар экан, тўп артиллерияси
ушбу муҳим магистралда мақсадли ҳужумларни амалга оширишга қодир.